Жаҳон

Истанбул Жаҳон Хор Мусиқаси Симпозиумига мезбонлик қилади

Бу пандемиядан сўнг жаҳон миқёсидаги биринчи хор йиғилишидир.

Истанбул Жаҳон Хор Мусиқаси Симпозиумига мезбонлик қилади

 

Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги мезбонлиги остида ташкиллаштириши кутилаётган симпозиумда дунёнинг энг етакчи хор жамоалари ва мутахассислари учрашади.


25-30 апрель кунлари бўлиб ўтадиган симпозиум пандемиядан кейинги биринчи жаҳон миқёсидаги хор йиғилиши сифатида ҳам ажралиб туради. Конгресс туризми (МIСE) бўйича дунёнинг етакчи шаҳарларидан бири бўлган Истанбул ўзига хос учрашувлар ўтказиш манзиллари ва турар жой имкониятлари билан ҳар йили кўплаб кенгаш ва йиғилишларга мезбонлик қилади. Бу йилнинг баҳор ойида энг муҳим ташкилотлардан бири Халқаро хор мусиқаси федерацияси (IFСМ) нинг 6 йилдаги энг катта тадбири бўлган Жаҳон хор мусиқаси симпозиумидир (WSСМ) Истанбул мезбонлик қилади.


Бутунжаҳон хор мусиқаси симпозиумининг ўтказилишидан кўзланган асосий мақсад, ўзаро тажриба алмашиш, биргаликда қўшиқ айтиш анъаналарини ҳурмат қилиш, дунёнинг турли географияларини ифодалаш ва хор мусиқасининг дунё миқёсидаги даражасини янада оширишдир.


Қайд этилишича, симпозиум давомида 5 қитъадан вакиллар, 28 хил давлатдан 50 дан ортиқ маърузачи, 1000 дан ортиқ санъаткор ва 2000 дан ортиқ иштирокчи Истанбулда жамланади. Дастур хор мусиқасининг ҳозирги дунёсини, яқин ва узоқ келажакда биргаликда куйлаш қандай бўлиши мумкинлигини ўрганади.


Истанбулнинг машҳур ва тарихий жойларида унутилмас концертлар Симпозиумда Туркиядан 30 дан ортиқ хор жамоалари ҳамда хориждан махсус таклиф этилган 11 хор иштирок этади. Турк ва чет эл хорлари Беёғлунинг Галата Мавлевийлар уйи, Азиз Антуан черкови ва Гранд Пера каби тарихий масканларида ҳар оқшом 40 дан ортиқ чиқишлар намойиш этади.

 

Бутунжаҳон хор мусиқаси симпозиуми доирасида Отатурк маданият марказининг улуғвор саҳнасида Эстониядан Граммй мукофотига сазовор бўлган Эстония Филармонияси хона хори, Индонезиядан Батавиа Мадригал хонандалари, Ливандан Файҳа миллий хори, Жоржия Давлат университети қўшиқчилари мезбонлик қилади. АҚШдан ва габонлик Ле Чант Сур Ла Лоуэ, шунингдек, испаниялик Леиоиа Кантика Корала, Пуэрто-Рикодан Орфеон Сан-Хуан Баутиста, Швециядан София вокаленсембли, Тайвандан Тайпей филармонияси камера хори, Ванкувер ёшлар хори, Канада ва Туркиядан Давлат хори, кечки концертларда таклиф этилган хорлар “Ўзгарувчан уфқлар” мавзуси доирасида Симпозиум учун махсус яратилган асарларнинг премьераларини ижро этишади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Истанбул Жаҳон Хор Мусиқаси Симпозиумига мезбонлик қилади | Zamon.uz