Жаҳон

АҚШ авиакомпаниялари Оқ уйни хориж авиакомпанияларига Россия устидан парвозни тақиқлашга чақирмоқда

Америка авиаташувчилари бир йилда 2 миллиард доллар зарар кўрган.

АҚШ авиакомпаниялари Оқ уйни хориж авиакомпанияларига Россия устидан парвозни тақиқлашга чақирмоқда

 

Америка авиакомпаниялари Конгресс ва Оқ уйни хорижий авиаташувчилар учун Россия ҳаво ҳудудида парвозларни чеклашга чақирди. Шу фонда Транспорт вазирлиги АҚШга йўловчиларни етказиб берадиган Хитой авиакомпанияларига РФ орқали парвоз қилишни тақиқлаш бўйича буйруқ лойиҳасини тайёрлаган. Бу ҳақда "The New York Times" хабар берди.

 

Россия ҳаво ҳудудида парвозлар тақиқланганидан кейин Америка авиакомпанияларининг йўналиш вақти ва ёқилғи сарфи сезиларли даражада ошган. Шу билан бирга, ташувчилар Тинч океани парвозлари жадвалини ўзгартириши ва максимал йўловчилар сони ҳамда  юк ҳажмини камайтириши керак эди.

 

Шу муносабат билан, хорижий авиакомпаниялар АҚШга ва АҚШдан қайтаётган рейсларда кўпроқ йўловчиларни қабул қилмоқда. Америка авиаташувчилари жами 2 миллиард доллар зарар кўргани маълум қилинган.

 

Тақиқ тўғрисидаги таклифни АҚШ транспорт вазирлиги қўллаб-қувватлаган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.