Жаҳон

Америкалик эркакнинг организми спирт ишлаб чиқармоқда

Бу камдан-кам учрайдиган касаллик.

Америкалик эркакнинг организми спирт ишлаб чиқармоқда

 

АҚШнинг Нью Жерси штатида яшовчи Марк Монгиардода шифокорлар ичак ферментацияси синдромини аниқлади. Бу камдан-кам учрайдиган ҳолат бўлиб, унда организм спиртли ичимликларни ишлаб чиқаради.

 

Эркакнинг айтишича, унинг аломатлари биринчи марта 2006 йилда пайдо бўлган. У ўқитувчи бўлиб ишлаган, бироқ ҳамкасблари ундан спиртли ичимлик ҳиди келганидан шикоят қила бошлагани учун ишдан кетишга мажбур бўлган. Гарчи у ҳеч қачон иш жойида ичмаган бўлса ҳам.

 

“Мен ҳеч қачон бундай қилмаган бўлардим. Мен ўқитувчиман. Бу мени жуда безовта қилди. Ичмаганимни айтганимда бунга ишонишмади”, — дейди Монгиардо.

 

Шунингдек, уни полиция тўхтатиб текширув ўтказганда, Монгиардонинг қонида алкоголь миқдори 0,18 ёки 0,19 ppm экани маълум бўлган.

 

“Таълим соҳасида иш тополмадим, озиқ-овқат дўконида иш топа олмадим”, — деб эслайди эркак.

 

Унинг онасини ўғлидаги бу ҳолатнинг сабабини аниқлашга киришди. Тиббиёт муассасаси Монгиардонинг ичакларини текшириб, қонда алкоголь борлигини аниқлади ва ташхисни тасдиқлади.

 

Шифокорларнинг фикрига кўра, бу синдромга ичак микрофлорасини йўқ қиладиган ва замбуруғлар ҳамда хамиртурушларнинг реакциясини таъминлайдиган антибиотиклар сабаб бўлади. Мазкур касалликка чалинган одам углеводлар ёки шакарни истеъмол қилганда, спиртли ичимликлар ичакларда ферментланади.

 

Шифокорлар ушбу синдромга чалинган одамларга дастлабки олти ҳафта давомида углеводсиз қатъий диетага, кейин эса кейинги ойларда кам углеводли диетага риоя қилишни тавсия қилади.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Америкалик эркакнинг организми спирт ишлаб чиқармоқда | Zamon.uz