Сумалакнинг қандай фойдали хусусиятлари бор?
У шифобахш маҳсулот бўлиб, ҳар йили баҳорда кўпчилик томонидан истеъмол қилинади.

Сумалак — шифобахш маҳсулот. Шу боис у асрлар оша баҳор дастурхонига зеб бериб келмоқда.
Бу неъмат қонни тозалаб, жисмни тетиклаштиради ва куч-қувватни оширади. Асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатиб, стрессни енгишга ёрдам беради ва уйқуни яхшилайди.
Шунингдек, у:
—организмга ёғ ва углеводлар сўрилишини секинлаштиради;
—қон айланишини яхшилайди ва жигарни заҳарли моддалардан ҳимоя қилади;
—танадаги зарарли бактериялар ўсиши ва ривожланишининг олдини олади;
—организмни 19 дан ортиқ аминокислоталар билан тўйинтириб, лимфатик тизимга ижобий таъсир кўрсатади.








