Жаҳон

Зилзиладан азият чеккан Туркия ва Сурия учун 7 млрд евро йиғилди

Брюсселда ушбу масалага бағишланган донорлар конференцияси бўлиб ўтди.

Зилзиладан азият чеккан Туркия ва Сурия учун 7 млрд евро йиғилди

 

Брюсселда бўлиб ўтган халқаро донорлар конференциясида Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш учун 7 миллиард евро йиғилди. Еврокомиссия Раиси Урсула фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, бу барча тахминлардан “ошиб кетди”.

 

“Халқаро ҳамжамият Туркия ва Сурияни қайта тиклашни қатъий қўллаб-қувватлаётганини кўришдан хурсандман”, – деган у Швеция бош вазири Ульф Кристерссон билан матбуот анжуманида.

 

Бундан олдин фон дер Ляйен Биргина ЕИ Туркия тикланиши учун 1 миллиард евро ажратишини эълон қилганди. Қўшимча 108 миллион евро эса Сурияга гуманитар ёрдам сифатида йўналтирилади.

 

“Миллионлаб одамлар уйсиз қолди ва давом этаётган қиш мавсумида чодирларда яшамоқда. Тикланишни тезлаштириш учун барча ресурсларни сафарбар қилишимиз керак. Уйлар, мактаб ва шифохоналар сейсмик хавфсизликнинг энг юқори талабларига жавоб берадиган қилиб қайта қурилиши керак. Сув таъминоти, санитар ва бошқа муҳим инфратузилма таъмирланиши зарур. Давлат идоралари ва корхоналари фаолияти тикланиши учун капиталга муҳтож”, – деган ЕК раиси.

 

Бундан олдин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған мамлакат зилзила оқибатида 104 миллиард доллар зарар кўрганини айтганди. Ҳозирга қадар Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 50 мингдан ошиб кетди.

 

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"