Жаҳон

Истанбул машҳур лола мавсумига тайёр

Султонаҳмет майдонида лола етиштиришнинг аквакултура усулидан фойдаланган ҳолда кенг майдонга “лола гилами” тўқилган.

Истанбул машҳур лола мавсумига тайёр

 

Лолалар мавсуми Истанбулга баҳор келганидан дарак беради. Ҳар йили апрель ойида Истанбулнинг энг машҳур жойлари ранг-баранг баҳор лолалари билан бурканиб, бутун дунёда юксак қизиқиш уйғотади. Султонаҳмет майдонида лола етиштиришнинг аквакултура усулидан фойдаланган ҳолда кенг майдонга “лола гилами” тўқилган. Бу ҳайратланарли манзара маҳаллий аҳолини ҳам, чет эллик меҳмонларни ҳам ҳайратга солади. Худди шундай манзараларни Истанбулдаги Эмирган боғи, Гулҳане боғи, Юлдуз боғи, Сўғанли ботаника боғи, Бейкоз боғи, Буюк Чамлижа боғи, Кичик Чамлижа боғи, Фетҳипаша боғи ва Ҳидив Павилион боғида учратиш мумкин.

 

Турк санъати ва маданиятида лола рамзи алоҳида ўрин тутади

 

Лолалар Онадўлига Ўрта Осиёнинг Помир тоғи турклари томонидан олиб келинган. Лола турк маданиятининг энг муҳим тимсолларидандир. У пиёзсимон ўсимлик бўлиб, XII асрдан бери ҳунармандчиликда безак нақшлари намунаси сифатида қўлланила бошланди. Бу гўзал, бетакрор ва ранг-баранг гуллар Усмонлилар даврида шеърлар, фармонлар, ҳикоялар ва миниатюра расмларининг асосий мавзуси сифатида урфда бўлган. Лола нақшлари масжидлар, қабр тошлари ва сарой безакларида, шунингдек, гилам ҳамда мато нақшларида, кафтан ва сеп сандиқларида, ҳатто тангалар, жанговар дубулғаларда ҳам кенг қўлланилган.

 

Лолалар, асосан, ХVI асрда Усмонийлар империясининг пойтахти Истанбулда етиштирилган ва бутун шаҳар бўйлаб манзарали гуллар сифатида экилган. Лолаларга бўлган бу иштиёқ Сулаймон Шоҳ ҳукмронлиги даврида кенг тарқалган бўлиб, бу ўсимликнинг турли хил ва навларини ривожланишига олиб келди. Айниқса, шаҳарнинг рамзи бўлган Истанбул лоласи ўша даврда пайдо бўлди. Султон Аҳмад III даврида лола икки мингга яқин нави билан шуҳрат қозонди ва ХVIII асрга Лола даври дея ном берилди.

 

Ҳар бир ранг алоҳида маънога эга

 

Лола навлари кўпайиб боргани сари лолалар ва уларнинг ранглари турли маъноларга эга бўлди. Қизил лолалар севгини, оқ лолалар эса поклик ва хокисорликни ифодалаган. Бинафшаранг гуллар "олижаноблик ва романтика" ни, сариқ ранг эса «қувонч» ни билдиради. Ноёб қора лола "пинхон, қўл етмас" деган маънони англатса, чизиқли лола эса "бетакрор гўзаллик"ка ишора қилади.

 

Турк маданиятида шундай муҳим ўрин тутган бу ажойиб гул ХV асрнинг иккинчи ярмида Австриянинг Вена шаҳрига, сўнгра Нидерландияга олиб келинган ва шу тариқа Европага таништирилган. Голландияда тезда катта шуҳрат қозонган лолалар Канада пойтахти Оттавага олиб келинди ва дунёга машҳур бўлди.

 

Бугунги кунда Онадўлида жуда кўп лола навлари етиштирилмоқда. Энг ҳайратланарлилари орасида "йиғлаётган келин" деб ҳам аталадиган "энгашган лола" бор. Дунё бўйлаб ушбу боши қуйига эгилган лолаларнинг 167 тури мавжуд; Улардан 20 таси эндемик бўлиб, 43 турини Туркияда учратиш мумкин.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Истанбул машҳур лола мавсумига тайёр | Zamon.uz