Лондон Киевга уранли снарядлар етказиб бермоқда: навбат ядро урушигами?
Буюк Британия мудофаа вазирлиги бу турдаги снарядлар стандарт компонент эканини айтмоқда. Аммо Россия томони бошқача фикрда.

Буюк Британия мудофаа вазирлиги Россияни атайин дезинформация тарқатишда айблади. Гап Украинага кам бойитилган уранли снарядлар етказиб беришга Москванинг реакцияси ҳақида кетмоқда.
Кеча Бирлашган Қироллик мудофаа вазирлиги Лондон Киевга кам бойитилган уранли снаряд етказиб берилишини эълон қилди. Бунга жавобан Россия президенти Владимир Путин “коллектив Ғарб ядровий компонентли қурол қўллаётгани” жавобсиз қолмаслигини билдирди.
Бундан ташқари, РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу ядро уруши қаршисида тобора камроқ тўсиқлар қолаётганини айтди.
“Бу стандарт компонент ва унинг ядро қуролига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Россия буни яхши билади, аммо атайин дезинформация тарқатмоқда”, – дейилади Британия мудофаа вазирлиги баёнотида.
Қўшимча қилинишича, илмий тадқиқотлар кам бойитилган уранли снарядларнинг инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга салбий таъсири кам.







