Эдинбургда тадқиқот кемаси қулаб тушди
Ўнлаб одамлар жароҳат олган.

Эдинбургдаги кемасозлик заводида содир бўлган воқеада 35 киши жароҳат олди, 23 киши касалхонага ётқизилган.
3000 тонналик “RV Petrel” тадқиқот кемаси ён томонга қулаб тушган.
Одамлардан, зарурат бўлмаса, Эдинбург қироллик касалхонаси тез ёрдам бўлимига бормаслик сўралган.
Кема 2020 йилда COVID пандемияси давридаги "операцион муаммолар" туфайли узоқ муддатли тўхташ жойига жойлаштирилган ва шундан бери фойдаланилмаяпти.
Кема ўз бойлигининг катта қисмини хайрия ва нотижорат илмий тадқиқотларга бағишлашга ваъда берган миллиардер томонидан 2018 йилда махсус қидирувлар учун жиҳозланган.








