Медведев: Путинни қамоққа олиш — Россияга уруш эълон қилиш билан тенг
18 март куни Халқаро жиноий суд Путинни қамоққа олишга ордер берганди.

Россия хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Халқаро жиноят судининг Владимир Путинни ҳибсга олиш учун берган ордерига изоҳ берди.
"Бу ҳеч қачон амалга ошмайдиган вазият. Тасаввур қилинг: у амалга ошди. Ядровий давлатнинг амалдаги раҳбари, масалан, Германияда ҳибсга олинди. Бу нима? РФга қарши уруш эълон қилиш", — деган у Россия ОАВга берган интервьюсида.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, бу каби қадамлар салбий потенциалга эга.
Бундан ташқари, жаноб Медведев РФ-Ғарб муносабатларига тўхталиб ўтди. Унинг фикрича, ҳозирги "жуда ёмон алоқалар" бутун тарих давомида кузатилмаган.
18 март куни Гаагадаги халқаро жиноий суд Путинни қамоққа олишга ордер берганди.







