"Путин билан гаплашиш бефойда" — Кулеба
Украина ТИВ раҳбари РФ президенти билан музокаралар истиқболи ҳақида фикр билдирди.

"Биз Халқаро жиноий суди Путинни қўлга олиш ордерини беришидан анча аввал Путин билан гаплашиш бефойда эканини тушунганмиз Ўтган йилнинг 30 сентябрида Украина хавфсизлик ва мудофаа кенгаши Россиянинг Украина ҳудудларини анекция қилишга уринишига жавобан Владимир Путин билан ҳар қандай музокарага имкон қолмаслиги ҳақида резолюция қабул қилган", — деди Кулеба.
Шунингдек у Киев тинч музокаралар ғоясидан воз кечмаганини ҳам таъкидлади.
Кулебанинг сўзларига кўра, Владимир Зеленский президент этиб сайланганидан то Россия ҳужуми бошлангунича Украина Франция ва Германия воситачилигида Украина 88 та музокара раунди ўтказган.







