Россия нима учун аҳмоқни мукофотлади—Жон Кирби
АҚШ Россиянинг «Жасорат» ордени билан тақдирланган учувчисини “шунчаки аҳмоқ” деб атади.

Америка Қўшма Штатлари россиялик учувчини "шунчаки аҳмоқ" деб атади. АҚШ томонига кўра, унинг аҳмоқлиги учун Америка учувчисиз самолёти Қора денгизда ҳалокатга учради. Россия Мудофаа вазири Шойгу эса айнан ўша учувчини «Жасорат» ордени билан тақдирлаган.
“Мен дунёда учувчини учувчисиз қурилма билан тўқнашгани учун мукофотлайдиган биронта армия ёки ҳаво кучлари ҳақида билмайман. Агар бу жасорат бўлса, менимча, улар учун бошқача таъриф бор. Бу бемаъни ва ҳақоратли”, — деди АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Жон Кирби.
Миллий Хавфсизлик Кенгаши вакилининг айтишича, АҚШ рус учувчиси MQ-9 дронини атайлаб урганми ёки йўқлигини билмайди.
“Мен нима учун улар мукофотни ўзини ва Америка мулкини ғаразли тарзда хавф остига қўйган аҳмоққа берганини тушунмаяпман”, - дея қўшимча қилди Кирби.








