Энди ўсмирлар ва болалар тунда ижтимоий тармоққа кира олмайди
22:00 дан “коммендантлик соати” жорий этилади.

Америка штатлари орасида биринчи бўлиб Юта болалар ва ўсмирларга тунда ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга тақиқ қўйди.
Штат губернатори Спенсер Кокс мазкур қонунни имзолади.
Қонунга кўра, технологик компаниялар 22:00 дан 6:30 га қадар болалар ва ўсмирлар учун “коммендантлик соати” жорий этиши керак. Бу вақтда вояга етмаганлар ижтимоий тармоқдаги аккаунтларига кира олмайди.
Қонун 2024 йил мартидан кучга киради. Аммо технологик компаниялар қонун устидан судга шикоят қилиши кутилмоқда.








