Шакира ҳам жуфтини топди
Яқинда у футболчи Пике билан ажрашганди

Яқинда футболчи Жерар Пике билан ажрашган Шакиранинг ҳаётида бошқа эркак пайдо бўлди, деб ёзмоқда Mirror нашри инсайдерларига таяниб.
Аниқланишича, қўшиқчи исми сир тутилаётган инсон билан 4 ойдан бери учрашиб юрибди.
Шакира Пике билан бирга 12 йил яшаган Барселонадан бутунлай кўчиб кетиш ҳақида янги йилдан олдин сўз очган. Жаноб X эса у кўчиб ўтмоқчи бўлган Майамида яшайди.
Аммо декабрь ойида қўшиқчининг отаси жароҳатланиб, у Испанияда қолишига тўғри келди. Яқинда у яна кўчмоқчи бўлиб турганида эса онаси касалланиб қолди.
Шакира Пике билан оиласи 23 ёшли талаба қиз туфайли бузилганига чидолмай уларни қўшиқлари орқали "чақиб олишда" давом этмоқда.








