Жаҳон

АҚШ дунё бўйлаб демократияни қўллаб-қувватлаш учун катта маблағ ажратади

Шунингдек, Байден бутун дуёда ОАВ ва эркин сайловлар учун 690 миллион доллар ажратилишини эълон қилди.

АҚШ дунё бўйлаб демократияни қўллаб-қувватлаш учун катта маблағ ажратади

 

Оқ уй 2022-2024 йилларда бутун дунёда демократия ва инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш учун 9,5 миллиард доллар ажратишни режалаштирмоқда. Мазкур баёнот Оқ уй сайтида чоп этилган.

 

 

“2022, 2023 ва 2024-молиявий йилларда Қўшма Штатлар бутун дунё бўйлаб демократия, инсон ҳуқуқлари ва яхши бошқарувни қўллаб-қувватлаш учун Конгресс билан ҳамкорликда ва маблағлар мавжуд бўлган тақдирда, тахминан 9,5 миллиард доллар сармоя киритган ва таъминлаш мажбуриятини олган”, дейилади баёнотда.

 

Бундан ташқари, АҚШ бутун дунё бўйлаб оммавий ахборот воситалари ва эркин сайловларни қўллаб-қувватлаш учун 690 миллион доллар ажратишини эълон қилди. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден “Демократия саммити”да сўзлаган нутқида баёнот берди.

 

Илк марта  “Демократия саммити” 2021 йилда бўлиб ўтган. 

 

Иккинчи “Демократия саммити” 28-30 март кунларига белгиланган ва унда Европа, Африка, Осиё ва Лотин Америкаси етакчилари иштирок этмоқда. 

 

АҚШнинг НАТО бўйича иттифоқчилари Туркия ва Венгрия саммитига таклиф қилинмади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ дунё бўйлаб демократияни қўллаб-қувватлаш учун катта маблағ ажратади | Zamon.uz