Британия разведкаси: Россия урушга 400 минг "кўнгилли" ёллашга тайёрланмоқда
Россия аскарлардан ташқари ўқ-дориларга ҳам муҳтож - ББC.

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги разведкаси бугун эрталабки ҳисоботни янги "қисман сафарбарлик" прогнозларига бағишлади.
Таҳлилчилар Россия оммавий ахборот воситаларининг расмийлар қўшимча 400 минг аскарни жалб қилиш учун йирик ҳарбий кампания бошлашга ҳозирлик кўраётгани ҳақидаги хабарларига эътибор қаратишди.
Россия бу кампанияни янги мажбурий сафарбарлик сифатида эмас, балки профессионал кадрларни ихтиёрий ёллаш сифатида тақдим этади.
Россия ҳукумати ички норозиликларни минималлаштириш билан бирга, кадрлар танқислигини тўлдириш учун "ихтиёрий схема"ни танлаган бўлиши мумкин, дейилади хабарда. Британия разведкаси маълумотларига кўра, бундай кампания 400 000 ҳақиқий кўнгиллини жалб қилиши даргумон.
Шу билан бирга, Россиянинг Украинадаги жанговар кучини тиклаш нафақат инсон ресурсларини талаб қилади, балки Россияга ҳозиргидан кўра кўпроқ ўқ-дорилар ва ҳарбий техника керак, дейилади баёнотда.







