Жаҳон

Тайван раҳбарининг АҚШга ташрифи

Хитой бу сафардан норози.

Тайван раҳбарининг АҚШга ташрифи

 

Тайван ва Қўшма Штатлар ўртасидаги муносабатлар ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ ва уларнинг ҳамкорлиги уч йил ичида турли соҳаларда катта муваффақиятларга эришди,- деди Тайван бош ижрочи директори Сай Инвен Ню-Ёркка ташрифи чоғида.

 

“Тайван барча демократик ҳамкорлар билан алоқани давом эттиради ҳамда демократия ва эркинлик йўлида қатъий давом этади”, - деди Сай.

 

У АҚШ орқали транзит йўли билан Гватемала ва Белизга боради. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нинг Вашингтонни Тайпей билан ҳар қандай расмий алоқаларни тўхтатишга чақирди.

 

Тайван атрофидаги вазият ўтган йилнинг август ойи бошида АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг ўша пайтдаги спикери Ненси Пелосининг оролга ташрифидан сўнг сезиларли даражада кескинлашган эди. Оролни ўз вилоятларидан бири деб билган Хитой бу ҳаракатда АҚШнинг Тайван сепаратизмини қўллаб-қувватлаётганини кўраётганини айтиб, Пелосининг ташрифини қоралади ва кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказди. 

 

Хитой раҳбарияти Пекин орол билан тинч йўл орқали бирлашишга интилишини, бироқ керак бўлса, ҳарбий куч ишлатишдан ҳам воз кечишга ваъда бермаслигини бир неча бор таъкидлаган.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Тайван раҳбарининг АҚШга ташрифи | Zamon.uz