Полиция понининг ортидан 2 соат кузатди
Хўжайинидан қочиб кетган жонивор уларга бўйсунмаган.

АҚШнинг Алабама штатида полиция қочқиннинг ортидан 2 соат юришига тўғри келди.
Гап шундаки, хўжайинидан қочиб кетган пони уларга бўйсунишни хоҳламади. У полиция чақириқларига қарамай кўча бўйлаб сайрини давом эттирди.
Полиция уни ялпизли қанд ва пицца бўлаклари билан ўзига оғдиришга ҳам уриниб кўрди. Аммо уринишлар самарасиз кетди.
Орадан 2 соат ўтгачгина жонивор таслим бўлди. Уни аввалига отда юришни ўргатиш марказига юборишди, кейинроқ понининг эгаси топилиб, уни ўз фермасига олиб кетди.








