Жаҳон

Лавров АҚШ давлат котиби билан WSJ журналистининг ҳибсга олинишини муҳокама қилди

Таъкидланишича, АҚШ элчихонаси мухбирнинг ҳибсга олингани ҳақида хабардор қилинган. Унинг кейинги тақдири суд томонидан белгиланади.

Лавров АҚШ давлат котиби билан WSJ журналистининг ҳибсга олинишини муҳокама қилди

 

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан Американинг "The Wall Street Journal" (WSJ) газетаси журналисти Эван Гершковичнинг ҳибсга олинишини муҳокама қилди. 

 

“Давлат котиби томонидан айғоқчиликда гумон қилинган АҚШ фуқароси Эван Гершковичнинг Россияда ҳибсга олиниши юзасидан кўтарилган муҳокама контекстида Энтони Блинкеннинг эътибори қонун ва Россиянинг халқаро мажбуриятларига мувофиқ қабул қилинган Россия расмийларининг қарорларини ҳурмат қилиш заруратига қаратилди”, — дейилади Россия ТИВ хабарида.

 

Давлат департаментининг қайд этилишича, Блинкен суҳбат давомида Гершковични, шунингдек, жосусликда айбланаётган яна бир америкалик Пол Уиланни зудлик билан озод қилишни талаб қилди. Ўз навбатида, Лавров Вашингтондаги расмийларни ва Ғарб ОАВларини бу ишга сиёсий тус бериш мақсадида вазиятни кескинлаштирмасликка чақирди. Вазир Гершкович жиноий иш билан қўлга олинганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, журналист ўз мақомини ниқоб қилиб, давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни тўплаган.

 

Ташқи ишлар вазирлигининг қўшимча қилишича, АҚШ элчихонаси мухбирнинг ҳибсга олингани ҳақида хабардор қилинган, унинг кейинги тақдири суд томонидан белгиланади.

 

Суҳбат чоғида Лавров ва Блинкен икки томонлама характердаги айрим масалаларга ҳам тўхталиб ўтган. Давлат департаментида таъкидланишича, улар дипломатик миссиялар ўз фаолиятини давом эттириш имконини берувчи муҳитни яратиш муҳимлигини муҳокама қилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Лавров АҚШ давлат котиби билан WSJ журналистининг ҳибсга олинишини муҳокама қилди | Zamon.uz