Россияда амалдорларнинг хорижга чиқиш паспортлари олиб қўйилмоқда
Кремль буни тасдиқлаган.

Россиялик амалдорлардан хорижга чиқиш паспорти олиб қўйилмоқда. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.
Газета маълумотларига кўра, кучишлатар тизимлар олий мартабалари амалдорлар ва давлат компаниялари раҳбарларининг паспортларини мусодара қилган. Бу уларнинг хорижга чиқишининг олдини олиш учун амалга оширилган. Қайд этилишича, ҳокимият идораларида “ахборот сизиб чиқиши ва хоинлик паранойяси” кайфияти тарқалмоқда.
РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков “нозик соҳалар”да ишлаётган амалдорларнинг хорижга ташрифи назорати кучайтирилганини тасдиқлаган.
FT Москва бюроси раҳбари Макс Седдон бунинг ортида Кремль ва ФХХнинг элиталар садоқатига катта шубҳа билан қараши ётганини айтган. Унинг фикрича, кўплаб амалдорлар норасмий мулоқотларда урушга қарши чиққан.







