Украинага бериладиган танкларга Руминияда хизмат кўрсатилади
База деярли тайёр.

Германиянинг Rheinmetall қурол ишлаб чиқарувчиси Руминиянинг Сату Маре шаҳрида Украинага етказиб бериладиган қуролларга хизмат кўрсатиш учун логистика ва ҳарбий техникани таъмирлаш маркази қурмоқда ва у шу ойдан ишга туширилади.
База ўзиюрар гаубицалар, “Leopard 2” ва «Chellenjer» танклари, «Marder» пиёда аскарларининг жанговар машиналари, «Fuchs» зирҳли транспортёрлари ва ҳарбий юк машиналарига хизмат кўрсатиши мумкин.
Маълумот ўрнида: Германия Украинага бир неча ўнлаб танклар ва зирҳли машиналар тақдим этган.







