Гарри Поттер ҳақида янги сериал суратга олиниши мумкин
Ҳозирда фильм ижодкорлари бу бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Warner Bros. Discovery (WBD) машҳур Гарри Поттер сериясини янги актёрлар билан қайта ишга туширишни кўриб чиқмоқда, дея хабар берди Еuronews.
WBD ҳозирда HBO Max учун Дж.К.Роулинг китоблари сериясининг 7 фасллик янги телевизион мослашувини ишлаб чиқариш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Сериянинг ҳар бир фасли Роулингнинг Гарри Поттер ҳақидаги етти китобидан бирига асосланган.
Музокаралар ҳали дастлабки босқичда. Роулингнинг лойиҳада иштирок этишга розилик бергани ҳақида хабар йўқ. Сериал асл нусхага мос келиши учун муаллифнинг иштироки талаб қилинади.







