Туркиядаги курортга қалин қор ёғди
Чешме шаҳар мери буни “иқлим инқирози” деб атамоқда.

Туркиянинг Эгей денгизи соҳилидаги Чешме курортига тўсатдан дўл ва қор ёғди. Бу ҳақда шаҳар мери Тунч Соер хабар берди.
“Апрель ойидаги бундай сурат иқлим инқирози бизнинг эшикларимизни тақиллатмаганини, балки ҳаётимизда аллақачон мавжуд эканлигини англатади”, — деб ёзади Соер.
Унинг сўзларига кўра, бўронли шамоллар билан бирга келган дўл ва қор Чешменинг учта туманида ёғган.
Ўт ўчириш машиналари қор остида қолганларга ёрдам кўрсатди. Шунингдек, офат оқибатлари бартараф этилган.








