Хитой Франция билан дунё ҳамжамиятини вазминликка чақирмоқчи
Гап Украинадаги можаро ҳақида кетмоқда.

Хитой Франция билан биргаликда жаҳон ҳамжамиятини Украина масаласида вазминликка чақиришга тайёр. Бу ҳақда Хитой раҳбари Си Цзиньпин Пекинда Франция президенти Эммануэл Макрон билан суҳбатдан кейин айтиб ўтди.
“Хитой Франция билан ҳамкорлик қилишга, жаҳон ҳамжамиятини Украина масаласида оқилона йўл тутиб, вазминликка чақириш ҳамда инқирозни кучайтирадиган ёки уни назоратдан чиқариб юборадиган ҳаракатлардан қочишга тайёр”, — дея Си Цзиньпиннинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.







