АҚШ Украинага разведка маълумотларини бериб борган — ОАВ
Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Америка Қўшма Штатлари Украинага зарбалар, жумладан, рус генералларини ўлдириш учун мўлжалларни бериб борган. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
"Уруш давомида Қўшма Штатлар Украинага қўмондонлик пунктлари, ўқ-дорилар омборлари ва Россия ҳарбий линияларидаги бошқа муҳим нарсалар ҳақида маълумот берди. Бундай тезкор разведка украиналикларга рус қўшинларини нишонга олиш, юқори мартабали генералларни ўлдириш ва уларни бошқа жойга кўчиришга мажбур қилиш имконини берди", — дейилади хабарда.
Шу билан бирга, Украина расмийларининг ўзлари ҳам ўз режаларини АҚШ билан баҳам кўришга иккиланиб қолишган. Чунки бу маълумотлар сизиб чиқишидан қўрқишган.
“Ҳатто ўтган ёзда ҳам АҚШ разведкачилари Россиянинг ҳарбий режаларини Украинаникидан кўра яхшироқ тушунишларини айтишган”, — дейилади хабарда.







