Ўзбекистон

Актёр Мурод Ражабов вафот этди

У узоқ давом этган касалликдан сўнг 74 ёшида оламдан ўтган.

Актёр Мурод Ражабов вафот этди

 

Бугун, 8 апрель куни Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов оламдан ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги маълум қилди.

 

Таниқли актёр, ўзбек кино хазинасидан жой олган бир қатор фильмлардаги роллари билан томошабинлар меҳрини қозонган санъаткор узоқ давом этган хасталикдан сўнг 74 ёшида вафот этган. 

 

Мурод Ражабов 1949 йилнинг 30 май куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1971 йилда Тошкент санъат институтини тамомлаган актёр фаолияти давомида ўзбек халқи учун қадрдон бўлиб қолган, қатор кинофильмларда суратга тушган.

 

“Ажойиб хаёлпараст”, “Тўйлар муборак”, “Темир хотин”, “Темир эркак”, “Кичкина табиб”, “Кўзларинг маъюс”, «Улфатлар», “Келгинди куёв”, “Хавфли бурилиш”, «Кечир», “Супер келинчак”, «Ичкуёв», «Киракаш» каби фильмлар шулар жумласидандир.

 

У 2008 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган.

 

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.