Жамоат хавфсизлиги университетида янги Конституцияга бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди
Унга 2 миндан зиёд курсантлар, офицер ва ҳарбий хизматчилар қатнашди.

Тошкент шаҳридаги Жамоат хавфсизлиги университетида янги Конституцияга бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Унда таълим муассасасининг икки мингдан зиёд курсантлари, ўқитувчи-профессорлари, офицерлар ва ҳарбий хизматчилар иштирок этди.
Миллий гвардия вакилларининг кўргазмали чиқишлари ҳамда ўзбек эстрадаси намоёндаларининг куй-қўшиқлари тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.








