Байден сайловда ютиш учун блогерларни ишга солмоқчи
Оқ уйнинг тўрт нафар ходими блогерлар билан ишлашга масъул бўлди.

Жо Байден маъмурияти 2024 йилги сайлов кампанияси давомида амалдаги давлат раҳбари номзодини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш учун турли платформаларда, жумладан, ТикТок'да юзлаб блогерларни жалб қилмоқчи.
Қайд этилишича, демократлар блогерлар ёрдамида партиянинг бўлажак сайловлардаги муваффақияти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ёш сайловчилар орасида Байденнинг обрўсини ошириши мумкин.
“Агар Байден 2024 йилда Республикачилар партиясидан номзод бўлса, собиқ президент Трампнинг ижтимоий тармоқлардаги кўп сонли издошларига қарши туриши мумкин бўлган ёш сайловчиларнинг ёрдами керак бўлади”, — дейилади хабарда.
Оқ уйнинг тўрт нафар ходими блогерлар билан ишлашга масъул. Ёшлар, шунингдек, шаҳар атрофида яшовчилар орасида аудиторияни қамраб олиш устувор вазифа ҳисобланади.
Байден маъмурияти ўз аккаунтларини ТикТок ижтимоий тармоғида юритувчи блогерлардан фойдаланиш режаларига қарамай, платформанинг ўзи жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Оқ уй ТикТок эгалари ByteDanceʼдан ўз улушларини сотишни талаб қилмоқда, акс ҳолда илова АҚШда тақиқланиши мумкин.








