CNN: Украина Пентагоннинг ошкор этилган ҳужжатлари сабаб режаларини ўзгартирди
Қайси режалар ўзгартирилгани аниқланмаган.

"Ўтган ҳафта АҚШ разведкасининг махфий ҳужжатлари ошкор қилинганидан сўнг Украина ҳарбийлари ҳужумга оид баъзи ҳарбий режаларини ўзгартирди", — деб ёзади CNN Владимир Зеленскийга яқин манбага таяниб.
Қайси режалар ўзгартирилгани аниқланмаган.
"Айни пайтда, Пентагон жамоат мулки бўлган махфий ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини текшириш ва баҳолашда давом этмоқда", — деди АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Сабрина Сингх.
Бундан ташқари, CNN маълумотларига кўра, сизиб чиқиш Пентагонни одатда ҳар куни юзлаб одамларга очиқ бўладиган муҳим ҳужжатлар тиражини қисқартиришга ундаган.
Март ойида интернетда Украинанинг қарши ҳужуми, қурол-яроғ етказиб бериш, қўшинлар сони ва, маълум бўлишича, Хитой ҳамда Яқин Шарқ мамлакатларига оид махфий ҳужжатлар тармоқларда пайдо бўлган.
Скриншотларга кўра, улар дастлаб Discord мессенжер платформасида жойлаштирилган.







