Ўзбекистон

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашмоқда

Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълум қилди.

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашмоқда

 

Бу ҳақда  Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Халқаро бизнес марказида қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари, йирик импортёрлар, улгуржи ва чакана савдо тармоқлари эгалари, Ўзбекистоннинг таниқли тадбиркорлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда президентнинг 2023 йил 23 мартдаги “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони муҳокама қилинди.

 

Бу фармон билан 36 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишга 2024 йилгача (яна 2 таси – 2023 йил 1 сентябргача) божхона божининг ноль ставкаси жорий этилади.

 

Таҳлилларга кўра, ноль ставкалар жорий этилгандан кейинги дастлабки 10 кун давомида (яъни жорий йил 4 апрель ҳолатига) божхона имтиёзлари асосида импорт қилинган 36 турдаги товарларнинг 24 тури бўйича улгуржи нархларнинг пасайиши кузатилди.

 

“Айниқса хурмо – 16 фоиз, олма, беҳи ва нок – 42 фоиз, консерваланган балиқлар – 50 фоиз, минерал сувлар – 40 фоиз, оқ шоколад ёки таркибида какао бўлмаган конфетлар – 24 фоизга арзонлашди”, — дейилган хабарда.

 

Мутахассисларнинг тахминларига кўра, нархларнинг пасайиши чакана савдода ҳам кузатилади.

 

Тузилган ички гуруҳ ички бозордаги нархлар ўзгариши динамикасини мониторинг қилади ва уларни барқарорлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашмоқда | Zamon.uz