Шимолий Корея жанубий қўшнисидан аразладими?
Пхеньян 4 кундан бери Сеулнинг қўнғироқларига жавоб бермаяпти.

Жанубий Корея тўрт кундан бери Кореялараро алоқа канали ва ҳарбий ишонч телефони орқали КХДР билан боғлана олмаяпти, деб хабар берди Yonhap ахборот агентлиги.
Икки Кореяни бирлаштириш вазирлиги маълумотларига кўра, Жанубнинг қўнғироқлари жума куни эрталабдан бери жавобсиз қолмоқда.
Агентликнинг эслатишича, икки Корея кунига икки марта – 9:00 ва 17:00 да телефон орқали суҳбатлар ўтказади.
Севернинг қўнғироқларни қайтаришдан бош тортишининг аниқ сабаби номаълум. Бироқ Пхеньян атайлаб Сеул чақирувларини жавобсиз қолдираётгани ва шу орқали Жанубий Корея ва АҚШнинг қўшма ҳарбий машғулотларига норозилик билдираётгани тахмин қилинмоқда.
2021 йил июль ойида КХДР ва Жанубий Корея ўртасида 2020 йилда Пхеньян томонидан узилган тўғридан-тўғри алоқа линиялари тикланган эди.







