Ўзбекистон

“Ташаббусли бюджет”да 1,5 мингдан ортиқ овоз тўплаган лойиҳалар 2024 йилги бюджетни шакллантиришда инобатга олинади

Бу бўйича Президент мутасаддиларга кўрсатма берди.

“Ташаббусли бюджет”да 1,5 мингдан ортиқ овоз тўплаган лойиҳалар 2024 йилги бюджетни шакллантиришда инобатга олинади

 

“Ташаббусли бюджет” дастурида ғолиб бўлмаган кўплаб лойиҳаларга ҳам маблағ ажратилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтган йиғилишда мутасаддиларга кўрсатма берди.

 

Ўзбекистонда ижтимоий инфратузилмадаги камчиликлар манзилли ҳал этилмоқда. Энг муҳими, бу лойиҳалар аҳолининг талаб ва таклифлари асосида шакллантирилмоқда.

 

Шундай ишлар доирасида сўнгги уч йилда 9 минг 500 та маҳаллага 57 триллион сўм ажратилган. Бу маблағлар ҳисобига 3 минг 500 та маҳаллада ички йўллар, яна шунчасида боғча, мактаб ва шифохона таъмирланган. 1 минг 19 та маҳаллада ичимлик ва оқова суви таъминоти яхшиланиб, 452 таси замонавий қиёфага келтирилган.

 

Инсон қадри тамойили асосида бу йил маҳаллаларга ажратилаётган маблағлар кўлами 25 триллион сўмга етказилди. Хусусан, “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида 8 триллион сўм кўзда тутилган.

 

Яқинда ушбу дастурнинг 1-мавсуми якунланди. Йиғилишда унинг натижалари ва амалга ошириладиган ишлар ҳақида ахборот берилди.

 

Бу мавсумда аҳоли томонидан йўл, сув, электр, мактаб, боғча ва шифохоналарни яхшилашга 34 мингта лойиҳа таклифлари овозга қўйилган. Овоз бериш жараёни якунига кўра, 1 минг 666 та лойиҳа ғолиб деб топилган.

 

Бу борада одамларнинг фаоллиги ошгани ҳам эътиборга молик. Масалан, 2021 йилда овоз бериш жараёнида 1 миллион 200 минг аҳоли иштирок этган бўлса, бу йил 1-мавсумнинг ўзида уларнинг сони 16 миллиондан ошди. Шунингдек, илк маротаба “Ташаббусли бюджет” дастурида республиканинг барча маҳаллалари ўз лойиҳаси билан иштирок этди.

 

Давлат раҳбари ғолиб лойиҳаларни сифатли бажариш билан бирга бошқа лойиҳаларга ҳам эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади.

 

“Масалан, 1 минг 300 та лойиҳага 2 мингдан ортиқ аҳоли овоз берган бўлса-да, ғолиб бўлмаган. Бу – 4 миллиондан ортиқ аҳоли кўтарган масала ечимини топмади, дегани. Шунинг учун аҳолининг бу хайрли таклифларини қўллаб-қувватлашимиз зарур”, – деди Президент.

 

Ушбу лойиҳаларга қўшимча 1 триллион 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

 

Яна бир муҳим жиҳати, “Ташаббусли бюджет” дастурида қатнашган 34 мингта лойиҳа келгуси йил бюджетини шакллантириш учун тайёр таклиф. Масалан, маҳаллалардаги тиббиёт муассасаларини таъмирлаш бўйича мингдан ортиқ, мактабларни парта ва компьютер билан жиҳозлашга 5 мингдан зиёд лойиҳа таклифи келиб тушган.

 

Президент “Ташаббусли бюджет”да 1 минг 500 дан ортиқ овоз тўплаган лойиҳаларни 2024 йилги бюджетни шакллантиришда инобатга олиш зарурлигини таъкидлади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Ташаббусли бюджет”да 1,5 мингдан ортиқ овоз тўплаган лойиҳалар 2024 йилги бюджетни шакллантиришда инобатга олинади | Zamon.uz