Ўзбекистон

Тошкентда фуқаро аёл шифокор юбормагани учун тез тиббий ёрдам ходимини ҳақорат қилди

Ҳозирда унга нисбатан маъмурий иш очилган.

Тошкентда фуқаро аёл шифокор юбормагани учун тез тиббий ёрдам ходимини ҳақорат қилди

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида фуқаро онаси учун аёл шифокорларни юборишни сўраб тез тиббий ёрдам фельдшерига таҳдид қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ахборот хизмати маълумот берди.

 

Қайд этилишича, 1 апрель куни 1990 йилда туғилган N.X. онасининг саломатлиги ёмонлашганлиги сабабли тез тиббий ёрдам хизматига қўнғироқ қилиб, хабарни қабул қилган диспетчер — 1998 йилда туғилган G.Z.dan фақат аёл тиббиёт ходимларини юборишини сўраган. Диспетчер тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ички қоидаларда бундай талаб белгиланмаганлигини маълум қилиб, шу вақтда бўш аёл шифокорлар бригадаси бўлмаганлиги сабабли биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун энг яқин бригадани юборган. Фуқаро манзилга етиб борган бригадада эркак шифокорларни кўриб, уларни уйга киритмай норозилик билдирган ҳамда телефон орқали диспетчерни ҳақорат қилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан фуқаро N.X.ga нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (“Ҳақорат қилиш”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар якуний қарор қабул қилиш учун судга юборилган.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкентда фуқаро аёл шифокор юбормагани учун тез тиббий ёрдам ходимини ҳақорат қилди | Zamon.uz