Жаҳон

Туркия илк бор коинотга ўзининг сунъий йўлдошини учиради

Бу ҳақда Эрдоған Twitter'даги саҳифада маълум қилди.

Туркия илк бор коинотга ўзининг сунъий йўлдошини учиради

 

Туркиянинг биринчи IMECE кузатув сунъий йўлдоши 11 апрель куни орбитага чиқарилади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған 9 апрель, якшанба куни Twitterдаги саҳифасида ёзди.

 

«Туркия глобал космик пойгага малакали кадрлар, имкониятлар ва ўзи ишлаб чиққан технологиялар билан ҳисса қўшишда давом этади», — деб ёзди Давлат раҳбари.

 

IMECE сунъий йўлдоши Туркия космик технологиялар тадқиқот институти (TÜBITAK UZAY) муҳандислари томонидан яратилган.

 

11 апрель, сешанба куни институт ҳудудида сунъий йўлдошнинг учирилиши муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтади. Унда Туркия Президенти йиғилганларга видеомурожаат қилади.

 

Учрашувда Туркия Миллий Мудофаа вазири Ҳулуси Акар ва Туркия Саноат ва технология вазири Мустафа Варанк иштирок этади.

 

Туркиянинг IMECE сунъий йўлдошини Space X Туркия вақти билан соат 09.50 да учиради.

 

Худди шу ракета турк фазо компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган AKUP, KILIÇSAT ва CONNECTA T2.1 сунъий йўлдошларини коинотга олиб чиқади.

 

IMECE сунъий йўлдоши 21 февраль куни АҚШнинг Ванденберг ҳаво кучлари базасига етказилди. Қаҳраманмараш провинциясидаги зилзиладан кейин мамлакатдаги вазият туфайли тегишли тартиб амалга оширилмади.

 

IMECE сунъий йўлдоши 2017 йилда учирилган. У 680 километр баландликда ишлайди.

 

Сунъий йўлдошлар сайёрамизнинг барча бурчакларидан суратга олиши мумкин, табиий офатлар ҳақида маълумот беради, картография ва қишлоқ хўжалигида кенг қўлланилади.

 

Ҳам фуқаролик, ҳам хавфсизлик мақсадларида фойдаланиш мумкин бўлган сунъий йўлдошнинг тахминий хизмат муддати – беш йил.

 

Қурилманинг оғирлиги тахминан 700 кг, ўлчами 2х3, 1 метр.

 

У биринчи марта узунлиги 1000 км ва эни 16,73 км бўлган майдонни суратга олиш имкониятига эга бўлади ва ердаги станциясига секундига 320 мегабайт тезликда суратларни юклай олади.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Туркия илк бор коинотга ўзининг сунъий йўлдошини учиради | Zamon.uz