Жанубий Кореяда ўрмонлар ёнмоқда
Оқибатда уйлар, меҳмонхоналар ва бошқа бинолар аланга ичида қолган.

Қуруқ ҳарорат ва баҳорги иссиқлик тўлқини сабаб Жанубий Кореянинг бир қатор ҳудудларида ўрмон ёнғинлари бошланди.
Гангён шаҳрида аланга оқибатида камида 28 та уй, 12 та пансионат ва тўртта меҳмонхона
вайрон бўлган.
300 дан ортиқ маҳаллий аҳоли ва 700 га яқин сайёҳ хавфли ҳудудни тарк этишга мажбур бўлди. Бу каби олов ўчоқлари мамалакатнинг бошқа ҳудудларини ҳам қамраб олган.
Кореялик метеорологлар минтақада қуруқ об-ҳаво баҳорги максимал даражага етганини айтишмоқда.








