Ўзбекистон

Ўзбекистон халқ артистининг уйидан қимматбаҳо тақинчоқлар ўғирлангани айтилмоқда

Ўғрилар топилган. Лекин қимматбаҳо бриллиант ва тиллалар қайтирилмаган.

Ўзбекистон халқ артистининг уйидан қимматбаҳо тақинчоқлар ўғирлангани айтилмоқда

 

Ўзбекистон халқ артисти Малика Аҳмедованинг уйидан 600 000 долларга тенг қимматбаҳо тақинчоқлар ўғирлангани айтилмоқда.

 

Малика Аҳмедованинг маълум қилишича, тилла тақинчоқлар, бриллиант ва бошқа қимматбаҳо тошлар ота-онасидан мерос бўлиб қолган. Қимматбаҳо буюмлар ўтган йилнинг 28 декабрь куни уйига ўғри тушиб, ўғирлаб кетган.

 

Ўғрилар тезда топилган. Лекин қимматбаҳо бриллиант ва тиллалар қайтирилмаган. Уларнинг умумий қиймати 600 минг долларга баҳоланган.

 

Халқ артисти бу уюштирилганидан гумонини билдирган. Чунки ўғрилар Навоийдаги қамоқхонадан чиққанидан уч-тўрт кун ўтиб Тошкентга келган ва Малика Аҳмедованинг уйини тунаб кетишган.

 

Терговчилар ўғрилар билмасдан қимматбаҳо тақинчоқларни 250 минг сўмга сотиб юборишганини айтишган. Жабрланувчи ушбу сўзларга ишонмаётганини айтмоқда. 

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.