Америкалик Фекру Хирпонинг 20 та лотерея чиптаси ҳам ютуқли чиқди
Фекру Хирпо ўзини "омадсизман" дея олмайди.

Фекру Хирпо ўзини "омадсизман" дея олмайди.
У шунчаки омадини синаб кўриш учун 20 дона лотерея чиптаси сотиб олган эди. Буни қарангки, уларнинг барчаси ютуқли бўлиб чиқди.
Ҳар бир чиптадан 5000 доллардан, умумий 100 000 доллар ютуқ Фекруга насиб қилди.
Унинг сўзларига кўра, аввал бунча кўп лотерея чиптаси сотиб олмаган, аммо ўша куни нимадир уни шундай қилишга ундаган.







