Америкалик "қароқчи кампир" ҳибсга олинди
78 ёшли аёл банкни тунади.

АҚШнинг Миссури штатида Бонни исмли аёл маст ҳолда ёлғиз ўзи банкни талон-тарож қилди.
78 ёшли Бонни Гуч Гопперт молиявий банкига кириб, кассага "Менга 13 000 доллар пул керак" деган қоғозни узатди. Банк ходими унинг талабига бўйсуниб, пулни кампир қўлига тутқазди. У: "Раҳмат, сизни қўрқитмоқчи эмасдим, кечирасиз" дея нақд пулни олиб, бинодан чиқиб кетди.
Талончи аёл ҳибсга олинганида, унинг спиртли ичимлик истеъмол қилгани аниқланди. Полиция унинг Калифорнияда 1977 ва 2020 йилларда икки марта банкларни ўмарганини маълум қилди.







