Муфтий билан мулоқот қилиш имконияти пайдо бўлди
Энди Нуриддин домла Холиқназовга тўғридан-тўғри саволларингизни юборишингиз мумкин.

Ўзбекистон Муфтийси билан савол-жавоб қилиш учун "Телеграм"да бот очилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий – Фатво маркази директори Нуриддин домла Холиқназаровга тўғридан-тўғри савол йўллаш орқали жавоб олишни ташкил этиш мақсадида, @MuftiyNuriddindomla номли Телеграм каналларида савол-жавоб боти фаолияти йўлга қўйилди.







