Ўзбекистон

IT соҳасидаги аёллар бу сафар Жиззахда тўпланди

Манзил: Самбҳрам университети.

IT соҳасидаги аёллар бу сафар Жиззахда тўпланди

 

Жамиятда хотин-қизларимизнинг ўрнини, билимини ошириш, бандлигини таъминлаш, дунёқарашини кенгайтириш, қизиқиш ва лаёқатига қараб йўналиш танлашга кўмаклашиш ҳамда уларга мотивация бериш мақсадида 8 апрель куни Жиззах шаҳрида жойлашган Самбҳрам Университетида “ГАП” аёллар IT-клуби доирасида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Darakchi.uz" ёзмоқда. 

 

Учрашувда 150 дан ортиқ хотин-қизлар қатнашиб, турли хил мавзуларда дебатлар, савол-жавоблар, шунингдек, кичик идеатон мусобақаларида иштирок этишди. Идеатон ғолибларига эсдалик совғалари топширилди.

 

Тадбирда Рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси Камола Собирова, “IT Парк Узбекистан”нинг таълимни ривожлантириш бўйича директор ўринбосари Махлиё Муксинова, Блогер, жамоатчилик фаоли Ақида Моҳирова(Ақида Ханум), МагмаСторе компанияси директори Малика Зухритдинова ва Самбҳрам Университети раҳбарият ходимлари иштирок этди. 

 

Спикерлар хотин-қизлар учун IT соҳасидаги берилаётган имкониятлар, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини ошириш, аёлларнинг рақамли саводхонлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар мавзусида сўз юритишди ва иштирокчиларнинг саволларига керакли жавоблар беришди.

 

Маълумот ўрнида ҳозирда Жиззах вилоятидаги IT марказда ахборот технологиялари йўналиши бўйича 90 нафар хотин-қизлар IT соҳасида ўз билим ва кўникмаларини ошириб келишмоқда.

 

Шунингдек, ГАП лойиҳаси доирасида нафақат офлайн учрашувлар, балки, менторлик дастурлари, вебинар, семинар, идеатон ва бошқа тадбирлар ҳам ўтказилиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

IT соҳасидаги аёллар бу сафар Жиззахда тўпланди | Zamon.uz