Қўшнисининг 1000 та товуғини қўрқитиб ўлдирган шахс қамоққа олинди
Паррандалар ўлимига дарахтларни кесиб ташлаш сабаб бўлган.

Хитойнинг Хунань провинциясида эркак ғайриоддий қотиллик учун судланди.
Ҳаммаси Гу фамилияли одам қўшнисининг ҳовлисидаги дарахтларни кесиб ташлаганидан бошланган. Аммо парранда фермаси эгаси қоидабузарга дарахтларни беришдан бош тортган. Шундан сўнг қўшнисининг хасислигидан жахли чиққан Гу унинг товуқлари орқали қасд олишга киришган.
Тунда жиноятчи товуқ катакларига кириб, уларга чироқ тутган, кутилмаган ўткир ёруғликдан шокка тушган 460 та парранда нобуд бўлган. Аммо Гунинг кўнгли шу билан жойига тушмади ва у иккинчи марта қасд олишга киришди. Бу сафар худди шу йўл билан 640 та товуқ йўқ қилинган.
Суд кўрилган зарарни пул кўринишидаги компенсация билан қоплаш ва ярим йил қамоқ жазоси тайинлади.







