Байденнинг рейтинги пасаймоқда
Бу сайловда салбий натижа бериши мумкин.

Жо Байденнинг Қўшма Штатлар президенти лавозимидаги фаолиятини маъқуллаш рейтинги 40 фоизга тушиб кетди.
“Бу давлат раҳбарининг 2024 йилда қайта сайланиш учун курашда ғалаба қозониш имконияти пастлигидан далолат беради”, — дея ёзмоқда Politico нашри.
Байден бўлажак президентлик сайловларида яна иштирок этиш нияти ҳақида ҳали расман эълон қилмаган, аммо сиёсий пойгадаги иштироки ҳақида кўп бор такрорлаган.
Сўровларга кўра, Байденнинг сайловчилар орасида ўртача маъқуллаш рейтинги 43 фоиз, норозилик эса 52 фоиз.
Бу кўрсаткичлар роппа-роса 4 йил олдин республикачи Доналд Трампнинг натижасидан атиги 1 фоиз фарқ қилади.








