Бугун Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида дўл ёғиши кутиляпти
Тоғли ҳудудларда ёмғир қорга аяниши мумкин.

«Ўзгидромет» 16 апрель куни соат 20:00 гача республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини маълум қилди.
Унга кўра, бугун Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 11-13, кундузи 21-23 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, айрим туманларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, баъзи туманларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, баъзи туманларида дўл ёғиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, баъзи туманларда дўл ёғиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, Фарғона вилоятининг баъзи туманларида чанг-тўзонлари билан бирга секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.








