Жаҳон

Жорий йилги Канн фестивали юлдузли меҳмонлари кимлар бўлади?

Фестивал ҳар йили Франциянинг Канн шаҳрида 16-27 май кунлари ўтказилади.

Жорий йилги Канн фестивали юлдузли меҳмонлари кимлар бўлади?

 

Бу йилги Канн халқаро кинофестивали юлдузли номларнинг иштироки билан аҳамиятли. Сабаби фестивалда замонавий кинематографиянинг иконаларидан Мартин Скорсезе, Уес Андерсон ва Вим Вендерснинг филмлари дастурдан ўрин олган. Ҳатто финляндиялик режиссёр Аки Каурисмакининг “Ўлик япроқлар” янги филми ва “янги франсуз экстремал”лари вакили Кетрин Бреиллатнинг “Ўтган ёз” сўнгги асари фестивалнинг бош соврини “Олтин палма япроғи ” учун ҳам кураш олиб боради. 

 

Шунингдек, фестивал дастуридан мусобақадан ташқари намойишлар ҳам ўрин олган:

 

"Индиана Жонс ва тақдир ғилдираги", режиссёр Жеймс Манголд.

"Паутина", режиссёр Ким Жи Вун.

"Идол", режиссёр Сем Левинсон.

"Гулли ой қотиллари", режиссёр Мартин Скорсезе.

 

Оқшомги намойишлар: 

 

"Кеннеди", режиссёр Анураг Еашяп

"Омар Ла Фраисе",  режиссёр Элиас Белкеддар

" Кислота", режиссёр Жюстин Филиппо.

 

Канн премъераси:

 

"Куби", режиссёр Такеши Китано.

"Бонар, Пер ва Март", режиссёр Мартин Прово.

"Кўзларингизни юминг", режиссёр Виктор Эрисе.

"Севги вақти", режиссёр Кател Килевере.

 

Махсус намойишлар:

 

"Қора кийимдаги одам", режиссёр Ванг Бинг.

"Босиб олинган  шаҳар", режиссёр Стив Маккуин.

"Анселм", режиссёр Вим Вендерс.

"Иблислар сурати", режиссёр. Клебер Мендонза Фило.

 

Эслатиб ўтамиз, Канн кинофестивали ҳар йили Франциянинг Канн шаҳрида 16-27-май кунлари бўлиб ўтади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Жорий йилги Канн фестивали юлдузли меҳмонлари кимлар бўлади? | Zamon.uz