Миллион долларлик туғлиган кун совғаси
АҚШда буви набирасига ютуқли лотарея совға қилди.

АҚШнинг Калифорния штатида яшовчи ўсмирга бувиси 18 ёшга тўлган куни
лотерея чиптасини совға қилди. У эса жекпотни ютиб миллионерга айланди.
Аёл ўз совғасига имзо чекиб, набирасига лотереяда қатнашиш ҳуқуқини қонунийлаштириб берган. Туғилган кунги боланинг айтишича, онаси уни балиқ овига олиб кетаётганида йўл-йўлакай чиптадаги ҳимоя қатламини ўчиришга қарор қилган.
”Қарасам ютуқ миллион доллар”, дейди ғолиб.
Кейин ўғил ва онаси ютуқни олиш учун дарҳол ортга қайтишга қарор қилишди.
Миллион доллар соҳибига айланга ўсмир ютган пулини коллежда ўқиш учун сарфлаб, келажакка сармоя киритиш ниятида.








