Жаҳон

Саудияга боришдан бош тортган беш юлдуз

Улар Криштиану Роналдунинг ортидан боришмади.

Саудияга боришдан бош тортган беш юлдуз

 

Криштиану Роналду “Ал-Наср”га ўтганидан сўнг саудияликлар яна бир нечта футбол юлдузларини олишни исташди. Аммо ҳозирча Яқин Шарқ мамлакати топ-футболчилар билан шартнома имзолашда қийналмоқда. Улар юқори шартномаларга қарамай, Осиёга боришни исташмаяпти. Бугун Саудия Арабистони клубларининг таклифларини рад этган беш нафар футболчи ҳақида маълумотларни тақдим этамиз.

 

Лионел Месси, “ПСЖ” → “Ал-Ҳилол”

 

Саудия клуби “ПСЖ” ҳужумчисига йилига 400 миллион евро маош оладиган шартнома таклиф қилган, бироқ Месси рад жавобини берган. Журналист Ҳерман Гарция Грованинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, аргентиналик футболчи кейинги мавсумда Саудия Арабистони чемпионатида ўйнамайди. Лионел Европада қолишни кутмоқда: унинг “Барселона”га қайтиши ёки “ПСЖ” билан янги шартномаси ҳақида хабарлар тарқалган. “Diaro Sport” нашрининг хабарига кўра, “кўк-анорранглилар” ҳужумчига бир йиллик шартнома таклиф қилган. Афсонавий футболчининг “Барселона”га қайтишини бош мураббий Хави қўллаб-қувватламоқда.

 

Серхио Рамос, “ПСЖ” → “Ал-Наср” ва “Ал-Ҳилол”

 

Испаниялик футболчи “ПСЖ” билан шартномасини узайтирмоқчи. Бу ҳақда    нашри хабар берган. Рамоснинг бу қарори Саудия Арабистонида эмас, балки Европада фаолиятини давом эттиришни кутаётгани билан боғлиқ. Ҳимоячига “Ал-Наср” ва “Ал-Ҳилол” клубларидан қизиқишлар бор. Француз нашри маълумотларига кўра, Серхиога йилига 50 миллион еврогача маош билан шартнома таклиф қилишган. Ҳимоячи “ПСЖ”да солиқлардан ташқари йилига 10 миллион евро маош олади. Шу билан бирга, парижликлар янги келишув бўйича музокаралар чоғида маошларни камайтиришга ҳаракат қилишмоқчи.

 

Лука Модрич, “Реал Мадрид” → “Ал Наср”

 

Хорватиялик ярим ҳимоячи январь ойида “Ал-Наср”нинг таклифини рад этганди. Модрич, Хорватия матбуотига кўра, фаолиятини “Реал”да якунламоқчи. Манбага кўра, Лука йилига 40 миллион евродан ортиқ маош таклиф қилинганига қарамай, араб жамоасига ўтишдан бош тортган. Қайд этилишича, ярим ҳимоячи “Реал” билан шартномасини бир йилга узайтириб, кейин фаолиятини якунламоқчи.

 

Серхио Бускетс, “Барселона” → “Ал-Наср”

 

“Ал-Наср” Бускетсни сптиб олмоқчи эди, бироқ футболчи бунга рози бўлмади. “Daily Mail” хабарига кўра, испаниялик футболчига йилига 20 миллион евро маошли шартнома таклиф қилинган. Шу билан бирга, Серхио ҳали “Барселона” билан янги шартнома имзолагани йўқ. Бу эса унинг Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш варианти ҳали ҳам мумкинлигини англатади. “Mundo Deportivo” нашрининг хабар беришича, Бускетс Яқин Шарқдан янги таклиф олишни кутмоқда. Афтидан, испаниялик футболчи йилига 20 миллион евродан кўпроқ маош олмоқчи.

 

Карим Бензема, “Реал Мадрид” → номаълум клуб

 

“Реал Мадрид” ҳужумчиси Саудия Арабистони таклифини жиддий кўриб чиқди, бироқ кўп миллион долларлик шартнома Бенземани васвасага солмади, энди у “Реал Мадрид”да яна камида бир мавсум қолишга қарор қилди. “Маrcа” нашрининг хабарига кўра, мадридликлар Саудия Арабистони билан алоқаларини узмаган француз футболчисига янги шартнома таклиф қилади. У ерда унинг номи билан аталган футбол академияси очилади ва “Реал” ҳужумчиси бу лойиҳага ҳар томонлама ёрдам беради.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Саудияга боришдан бош тортган беш юлдуз | Zamon.uz