Тошкент 2024 йилда МДҲ мамлакатларининг биринчи ёшлар пойтахти бўлади
МДҲ доирасида бундай мақом берилиши одатда алифбо кетма-кетлигида амалга ошириларди.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги доирасида бундай мақом берилиши одатда алифбо кетма-кетлигида МДҲга аъзо мамлакатларга Озарбайжондан бошлаб (Азербайджан), охирида Ўзбекистонга берилади.
Аммо мамлакатимизнинг ёшлар сиёсати борасидаги катта самарали тажрибаси ва ютуқлари инобатга олиниб, ушбу мақом биринчи бўлиб Ўзбекистонга тақдим этилиши МДҲ аъзолари томонидан бир овозда маъқулланди.
Қайд этилишича, ушбу масала МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши муҳокамасига киритилади.







