Ўзбекистон

Тошкентда физика олимпиадасининг финал босқичи бўлиб ўтди

Унда республикадан жами 255 нафар иштирокчи қатнашган.

Тошкентда физика олимпиадасининг финал босқичи бўлиб ўтди

 

Бугун, 15-апел куни “Янги Ўзбекистон” университетида “Буюк алломалар изидан” номли фан олимпиадаси ҳамда Математика халқаро илмий конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Соврин жамғармаси 1 миллиард сўмлик “Буюк алломалар изидан” номли физика фани олимпиадасининг якуний финал босқичида барча умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ҳамда касб-ҳунар техникумларининг битирувчи синф ўқувчиларидан сараланган 255 нафари иштирокчи қатнашган 

 

Унда ҳар бир иштирокчига 5 та саволдан иборат бўлган ёзма иш тақдим этилди. Ёзма ишлардан энг юқори кўрсаткични қайд этган 1 нафар талабгор мутлақ ғолиб ҳамда кейинги ўринлардаги энг юқори кўрсаткичларни қайд этган 10 нафар талабгор мутаносиб равишда совриндорлар деб топилди.

 

Мутлақ ғолибликни қўлга киритган талабгор 20 миллион сўм пул мукофоти, “Янги Ўзбекистон” университетида таҳсил олиш учун бир йиллик 100 фоизлик грант (38 миллион сўм) ҳамда бошқа сертификат ва медаллар билан тақдирланди. 10 нафар совриндорлар эса 2 миллиондан пул мукофоти, “Янги Ўзбекистон” университетида таҳсил олиш учун бир йиллик 100 фоизлик грант (38 миллион сўм) ҳамда бошқа сертификат ва медаллар билан тақдирланди.

 

Шунингдек, математика соҳасида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш ҳамда бу соҳадаги олимлар фикр алмашиши учун махсус майдонча яратиш мақсадида “International Сonferenсe on Operator Algebras, Variyeties of Algebras and Related Topiсs” халқаро илмий математика конференцияси ўтказилди.

 

Конференцияга Ўзбекистоннинг ёрқин математик олими, В. И. Романовский номидаги Математика институти директори Ш. Аюпов ва дунё миқёсидаги машҳур математик олимлардан бири Франциянинг Страсбург университети Илғор математик тадқиқотлар институти профессори В. Дотсенко иштирок этди. Конференцияга хориждан ва республика ҳудудларидан 50 га яқин профессор-ўқитувчи ва тадқиқотчилар ташриф буюрди. Тадбир эртага ҳам давом этади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.