Трамп ўқитувчиларини қуроллантиришни таклиф қилди
“Ўқитувчилар қурол ишлатишни ўрганса, муаммо ҳал”, дейди у.

Доналд Трамп болаларни жиноятчилардан ҳимоя қилиш учун мактаб ўқитувчиларини қуроллантиришни таклиф қилди. Бу ҳақда “МИР 24” хабар берди.
“Агар ўқитувчиларнинг камида 5 фоизи ўз ихтиёри билан қуролланса ва жиноятчиларга қарши қурол ишлатишни ўрганса, биз муаммони ҳал қила оламиз. Яна мактабда отишма бўлмайди”, деди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, март ойи охирида трансгендер аёл Одри Хейл Нешвилл шаҳридаги мактабда отишма содир этганди. Тергов давомида маълум бўлишича, унинг психологик ҳолатида кучли бузилиш бўлган.








