Япония бош вазирига суиқасд уюштирилди
Номаълум шахс сиёсатчи томон петардага ўхшаш нарсани улоқтирган.

Япония бош вазири Фумио Кисиданинг Вакаяма шаҳрида оммавий нутқи чоғида кучли портлаш овози эшитилди. Ҳукумат раҳбари воқеа жойидан эвакуация қилинган.
Кисиданинг ўзи жабрланмаган, у хавфсиз. Қолганлардан ҳам ҳеч ким жабр кўрмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Кисида нутқи вақтида тутунли бомбага ўхшаган обект портлаган.
Гувоҳларнинг айтишича, номаълум шахс гуруч майдонига портловчи баллон ташлаган. Айни вақтда гумондор қўлга олинган. У Хёго префектурасининг Каваниши шаҳрида яшовчи 24 ёшли фуқаро экани аниқланди.
Йигитнинг исми ҳозирча ошкор этилмаган. Ҳодиса сабаблари ҳам номаълум экани айтилмоқда.







