АҚШ Россияга ҳали ҳам СССР деб қарайди—Макгрегор
Пентагон собиқ маслаҳатчиси икки давлат ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапирди.

Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси, полковник Дуглас Макгрегор АҚШ ҳукуматининг оғир қуролларни кўпайтириш фикрини танқид қилди.
Полковникнинг сўзларига кўра, АҚШ сувости флот ва ҳарбий гуруҳ авиабардорларини, шунингдек, кўчириш жуда қийин бўлган армия дивизияларини қуришда давом этмоқда.
У дунё энди бу тарзда урушмаслигини таъкидлади.
Макгрегор, шунингдек, АҚШ Россияга ҳали ҳам СССР деб қараши ва бу икки давлат муносабатларини бузувчи катта хато эканини ҳам айтиб ўтди.








